12:44 / 17.02.2023
748

Лукашенко Беларус қандай ҳолатда урушга қўшилишини айтди

Лукашенко Беларус қандай ҳолатда урушга қўшилишини айтди
Кеча 16 февраль куни Белорусь президенти Александр Лукашенко Украина томонидан Белорусь ҳудудига тажовуз бўлгандагина Минск жанговар ҳаракатларга киришишини айтди.

«Мен Белорусь ҳудудидаги рус аскарлари билан биргаликда фақат битта ҳолатдагина Украинага қарши жанг қилишга тайёрман. Агар Украинадан ҳеч бўлмаганда битта аскар Белорусь ҳудудига менинг халқимни ўлдириш учун келса, уруш умуман бошқача кўринишида давом этади», – дейди Лукашенко.

Белорусь президентининг тушунтиришича, бу сўзлар нафақат Киевга, балки бошқа қўшни давлатларга ҳам тегишли.

Шунингдек, У ҳозирда расмий Минск Украина ҳудудига қўшин юборишни режалаштирмаётганини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, бугун Беларусь Президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг