![Туркиядаги зилзиладан кейин 11 кундан сўнг икки эркак қутқарилди](/uploads/posts/2023-02/thumbs_b_c_eb0f0489eb48d57e63519a2dc08ead78.jpg)
Зилзиладан 11 кун ўтиб Антокиянинг Одабоши туманида 26 ёшли Меҳмет Али Шокирўғли ва 34 ёшли Мустафо Авжи вайроналар остидан қутқарилди.
Антокиянинг Одабоши кўчасида вайроналарни тозалаётган қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уйнинг плиталари орасида қолиб кетган икки фуқарони қутқарди.
Улар Қаҳраманмарашдаги зилзиладан 261 соат ўтиб қутқарилади. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.
11 кун совуқ бетон орасида оч ва ташна ҳолда қолган кишилар ҳақида профессор Алптекин Ясим шундай дейди:
«Шунча кун ҳеч нарса емагани ва ичмаганига қарамай буйрак ишлаш функциясининг бу даражада сақланиб қолишини медицина томонидан изоҳлаб бўлмайди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар