
Туркиянинг Ҳатай вилоятида 45 ёшли эркак вайроналар остида зилзиладан 278 соат (11 кун) ўтиб, омон қолди. Ҳакан Ясиноглу Дефне туманида қулаган бино вайроналари остидан чиқарилди.
Қидирув-қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уй вайроналари остида тирик одам борлигини аниқлади. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) иккита кучли зилзила содир бўлди.
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 38 мингдан ошган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар