
Фото: Reuters
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия президенти Владимир Путинни «360 даража бурилиш»га чақирди. Унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги баёнотига кўра, шундан кейингина Украина хавфсиз бўлади.
Австриянинг eXXpress таблоиди бу сўзларни баҳолаб, Бербок хоним эҳтимол 180 даража бурилишни назарда тутганини ёзди, чунки 360 градуслик бурилиш асл ҳолатига қайтаради.
«Украина фақат Россия Федерацияси президенти 360 градуслик бурилиш қилсагина хавфсиз бўлади», деди Анналена Бурбок. «Президент Путин буни ҳал қилишда эркиндир», деб қўшимча қилди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.