
Украиналик учувчи Надежда Савченко президент бўлиш билан бир бир қаторда, фаррошга бўлишга ҳам тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
"Бундан ташқари, мен президент, баландда ишловчи монтажчи бўлишга тайёрман. Мен фаррош бўлишга, фойдам тегадиган исталган касбда ишлашга тайёрман", деб айтди Савченко.
Савченконинг таъкидлашича, у ҳанузгача Украина армияси зобити ҳисобланади ва агар унинг бу соҳада нафи тегса, унда унинг амбициялари бундан юқорироқ бўлмайди.
"Мен шунчаки президент бўлиш учун президент бўлмоқчимасман. Украина учун бўлса, мен президент бўламан. Бироқ ўзим учун бўлса, бу менга керак эмас", деб таъкидлаб ўтди Савченко.
Аввалроқ Савченко зарур бўлса, президент бўлишга тайёрлигини айтганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар