12:16 / 21.02.2023
354

The New York Times: «Путин яқин орада яна сафарбарлик эълон қилиши мумкин»

The New York Times: «Путин яқин орада яна сафарбарлик эълон қилиши мумкин»
Россия президенти Владимир Путин яқин орада яна сафарбарлик эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, Владимир Путин яқин кунларда Украинага бошланган махсус операцияга бир йил бўлиши муносабати билан чиқиш қилиб, Россия халқига мурожаат йўллайди.

«Путин ўз мурожаатида, Украинада ўз стратегиясини амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни икки баробар ошириш ҳақида гапиради. АҚШ разведкаси унинг тез орада кўпроқ русларни армияга сафарбар қилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлади. Олдинроқ чақирилган 300 000 кишига юз минглаб одам қўшилиши мумкин», – дейилган мақолада.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль раҳбарининг кутилаётган чиқишида асосий мавзу Украинадаги махсус операция бўлади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Путиннинг нутқи ҳақида ташвиқот кампанияси олиб борилмоқда. Кўчаларда «Кўринг ва тингланг. 21.02.2023», «Россия чегараси ҳеч қаерда тугамайди. 21.02.2023» ёзувли плакатлар пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг