22:05 / 21.02.2023
400

Россия Байденга Киевга ташрифи давомида хавфсизлик кафолатини бермади

Россия Байденга Киевга ташрифи давомида хавфсизлик кафолатини бермади
Фото: Reuters
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 20 феврал куни Киевга ташрифи чоғида Россия томони АҚШ президенти Жо Байденга хавфсизлик кафолатларини бермаганини тасдиқлади. Бу ҳақда аввалроқ Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников маълум қилган эди.

Салливан сўзларига кўра, АҚШ Байденнинг ташрифи ҳақида Россияни хабардор қилган, аммо хавфсизлик бўйича ҳеч қандай кафолат олмаган.

«Оддий хабарни жўнатдик ва уни қабул қилингани ҳақида тасдиқнома олдик. Ҳеч қандай кафолатлар берилмади. Биз билдиришнома юбордик. Улар олинганини тасдиқлади. Бор гап шу», деди у.

Жо Байден 20 феврал куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Bloomberg таъкидлаганидек, ташриф ҳақида ҳамма ҳам билмаган, ҳатто Пентагонда ҳам, Оқ уйда ҳам. Жейк Салливаннинг таъкидлашича, Россия «можароли вазият юзага келмаслиги учун ташрифдан бир неча соат олдин» хабардор қилинган.

20 феврал куни Украина оммавий ахборот воситалари Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги учрашув видеосини эълон қилди. Улар сирена садолари остида Киевдаги Михайловская майдони бўйлаб юришди. Бироқ, Reuters агентлигига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантириш сохта бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг