![Хитой ТИВ: АҚШ доим урушдан фойда кўради](/uploads/posts/2023-02/22564834_0028591609_1920x0_80_0_0_c8ebc23d7b06faec857c6f4c1cc70a13_jpg.webp)
АҚШ доимий равишда дунёни ҳимоя қилмоқчи бўлаётганини жар солади, бироқ улар ҳар доим урушдан фойда кўради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбиннинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий-саноат комплекси Украина можаросида яхши пул ишлаб олди.
“АҚШ Украина можароси жанг майдонига энг йирик қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Кеча АҚШ Украинага 500 миллион доллар ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди, бироқ Вашингтон қурол-яроғ Хитой томонидан етказиб берилади, деган ёлғон маълумот тарқатишда давом этмоқда. Уларнинг ниятлари нима? Қўшма Штатлар доимо дунёни ҳимоя қилишни хоҳлаётганини айтади, лекин аслида улар урушдан катта фойда олишади. АҚШ ҳарбий-саноат корхоналари Украина можаросидан катта даромад олди. Уларнинг виждони қани?”, деди дипломат.
Аввалроқ Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг Украинада бўлиб ўтаётган ташрифига доир баёнотини эълон қилганди. Америка президенти Киевга янги, умумий қиймати $500 млн. бўлган ҳарбий ёрдам жўнатишни ваъда берган. Унинг таркибига ҳаво мудофаа тизимлари, жумладан HIMERS ёппасига ўт очиш тизими ҳам кириши айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар