
Сувайш канали.
Фото: Axelspace Corporation
Миср марказий жамоат сафарбарлиги ва статистика агентлиги (CAPMAS) маълумотига кўра, Сувайш канали келтираётган даромад миқдори рекорд даражага чиқди.
Сувайш каналининг умумий даромади 2022 йилнинг ноябрида $570 млн, декабрида $589 млнга етди.
2022 йил давомида Сувайш канали жами 7 млрд 932 млн доллар даромад олди. Солиштириш учун: 2021 йилда даромад 6 млрд долларни ташкил этганди. 2023 йилда даромад кўрсаткичи $8 млрддан ошиши кутиляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар