15:15 / 22.02.2023
469

Новосибирскка аскарларнинг жасадлари бўлган юздан ортиқ тобут етказилди

Новосибирскка аскарларнинг жасадлари бўлган юздан ортиқ тобут етказилди
Новосибирскнинг Толмачево аэропортига Украинадан россиялик ҳарбийларнинг жасадлари бўлган юздан ортиқ тобут олиб келинди, деб ёзади «Сибир.Реалии» маҳаллий жамоатчиликда эълон қилинган воқеа гувоҳи видеосига таяниб.

Новосибирскдан олинган кадрларда алоҳида хонадаги ёғоч қутилар кўрсатилган, уларнинг аксариятига ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёпиштирилган.

«Сибир.Реалии» журналистлари қурбонлардан бирининг шахсини тасдиқлашга муваффақ бўлди. «Бу хакасиялик 39 ёшли Сергей Юмашев. Сергейнинг синфдошлари унинг жасади туғилиб ўсган Аршаново қишлоғига 25 февраль куни олиб келинишини айтишган. У 27 январь куни Бахмут яқинида вафот этган», деб ёзади нашр.

Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини доирасида оммавий равишда университетларнинг кундузги бўлимлари талабаларини фронтга чақиришга тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар берди Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси.

«Шу мақсадда ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарликларга кундузги бўлим талабаларига чақирув қоғозларини топширишда ёрдам берадиган «огоҳлантириш пунктлари» яратилмоқда», — дейилади Украина разведкасининг ўз Telegram-каналидаги хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг