13:43 / 23.02.2023
554

Хакерлар Россия радиотингловчиларини ваҳимага солди

Хакерлар Россия радиотингловчиларини ваҳимага солди

Бугун эрталаб бир вақтнинг ўзида Россиянинг турли шаҳарларида бир нечта рус радиостанциялари эфирида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари эшитилди.

ОАВнинг хабар беришича, ҳаво ҳужуми сиренаси минтақавий эфирдаги бир нечта радиостанциялар, жумладан Авторадио, Юмор FM, Релакс FM ва бошқалар эфирида ишга туширилган.

Радиолардан «Ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинади. Ҳамма зудлик билан бошпаналарга йўл олсин! Диққат! Диққат! Ракета зарбаси таҳдиди кутилмоқда», деган хабарни ўқиган аёл овози эшитилган.

Бу эълон, хусусан, Новосибирск, Қозон, Воронеж, Белгород, Старий Оскол, Уфа, Новоуралск ва Москва вилояти шаҳарларида эшитилган.

Таъкидланишича, бу радиостанциялар трансляция қилаётган сунъий йўлдош сигналининг номаълум хакерлар томонидан бузиб кирилиши натижасида содир бўлган.

Россия компаниялари ва давлат муассасаларига хакерлик ҳужумлари, хусусан, вирусли видеоларни тарқатиш ва IP-манзилларни бузиш каби ҳаракатлар сўнгги пайтларда Россияда кенг тарқалиб, ҳақиқий хавф туғдирмоқда, дейилади «Россиялик ҳарбий хизматчиларга психологик ҳужум. Хакерлар Россияга  уруш эълон қилишди» мақоласида.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг