11:00 / 24.02.2023
232

Шольц: Украинада тинчлик бўйича музокаралар вақти ҳали келмади

Фото: Picture Alliance


Путин ҳозир музокаралар орқали фақат таслим бўлиш мумкинлигини тушунади, деди Германия канцлери. Шу билан бирга, у Россия президенти билан мулоқотни давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлади.

Германия канцлери Олаф Шольцнинг фикрича, Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича музокаралар вақти ҳали келмаган. «Тинчлик истиқболини очадиган пайт ҳали олдинда», деди у 23 февраль, пайшанба куни Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида.

«Музокараларни ҳозир бошлаш керак, дейиш ҳеч нарсага олиб келмайди. Шуни тушуниш керакки, Россия президенти ҳозирда музокараларнинг фақат битта шаклига рухсат беради, яъни кимдир сўзсиз таслим бўлади ва у ўзининг барча мақсадларига эришади», - деб тушунтирди Шольц.

Шу билан бирга, канцлер Владимир Путин билан мулоқотни давом эттириш ниятида эканини айтди, бу «унга ҳамма нарса аслида у кўргандек эмаслигини тушунтириш учун муҳим». Олаф Шольц украиналиклар учун мақбул бўладиган ва тўғри натижаларга олиб келадиган адолатли музокаралар пайти келишига умид билдирди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг