12:29 / 24.02.2023
1 918

Зеленский: 2023 йил Украина ғалабаси йили бўлади

Фото: president.gov.ua


Украина президенти Володимир Зеленский Россия Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошлаганининг бир йиллиги муносабати билан Twitter’да пост қолдирди.ёзди

«24 февраль куни миллионлаб одамларимиз танлов қилди. Оқ байроқ эмас, кўк-сариқ байроқ танланди. Қочиш эмас, қарама-қаршилик танланди. Қаршилик ва кураш танланди», - деб ёзди Володимир Зеленский.

«Бу - оғриқ, қайғу, эътиқод ва бирдамлик йили бўлди. Бу йил биз енгилмас бўлиб қолдик», - деди Зеленский Россия Федерациясига қарши уруш бошланганидан бери ўтган 12 ойни сарҳисоб қилиб.

«Биз биламизки, 2023 йил бизнинг ғалабамиз йили бўлади!» - дея Украина раҳбари ишонч билдирди.

Россия ҳарбий агрессияси бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Украина президенти Володимир Зеленский украиналик ҳарбий хизматчиларга жасорати учун миннатдорчилик билдирди.

«Барчамизни фронт чизиғида ҳимоя қилаётган Украина ҳарбийлари - улар ҳаммадан яхши. Айнан бизнинг ҳимоячиларимиз бўлган эркаклар ва аёллар туфайли Украина кучли, курашмоқда, яшаяпти. Барча аскарларимизга раҳмат - тирик қолганлар ва афсуски, энди бизнинг орамизда йўқларга - уларнинг жасорати учун. Ёвузлик ҳали ҳам бор ва жанг давом этмоқда. Лекин биз аниқ биламизки, бу бизнинг ғалабамиз билан якунланади», деб ёзди Зеленский Facebook'да.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг