07:20 / 25.02.2023
2 117

Россияда ОМОН ходимига ўқ узган ўзбекистонлик эркак аслида мақсади нима бўлганини айтди

Фото: 78.ru


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 февраль куни ОМОН ходимига икки марта ўқ узган эркак аслида мақсади нима бўлганини айтди. Бу ҳақда эркакнинг сўровига таяниб, 78.ru хабар берди.

Мен ҳамма қуролларни ўзим билан олиб келдим. Рўйхатдан ўтган ва яшаётган жойимда ҳеч нарса йўқ. Фойдаланган барча қуролларим рўйхатдан ўтган. Юк ташувчи бўлиб ишлаганман”, — деди эркак.

Шунингдек, у ҳеч нарсани исботламоқчи эмаслигини қайд этди ва полициячини отиш нияти бўлмаганини қўшимча қилди.

Уларнинг машинасига қарата ўқ узмоқчи бўлдим ва полиция транспортига Молотова коктейли улоқтирмоқчи эдим”, — дейди айбланувчи.

Унинг тушунтиришича, ҳодисага Россиянинг Украинага қарши босқини ва унинг бир йиллиги сабаб бўлмаган. Эркак “нормал бўлмаган ҳаётидан” норозилик билдиришни кўзлаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни эрталаб 50 ёшли ўзбекистонлик эркак ОМОН ходимини яралади. Жабрланувчининг ҳамкасблари эркакни қўлга олди. Ўқ тегган ОМОН ходими эса зудлик билан Мариинский касалхонасига ётқизилди ва операция қилинди. Ҳозирда эркакнинг аҳволи оғир, аммо барқарор деб баҳоланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, эркак 20 йилга қамалиши мумкин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг