17:25 / 25.02.2023
1 671

Украинада янги таҳдид пайдо бўлди. Бу қандай муаммоларни юзага келтиради?

Украинада янги таҳдид пайдо бўлди. Бу қандай муаммоларни юзага келтиради?

Украина олдида вақтни йўқотиш ва нотўғри ривожланиш йўлидан бориш учун янги таҳдид пайдо бўлди. Бу ҳақда Владимир Зеленский идораси раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович Telegram-каналида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Унинг қайд этишича, ҳозир Украинада тарихий йўлда мафкуравий зиддият кучайиб бормоқда. Агар украиналиклар ёпиқ ва моноэтник мамлакат йўлини танласа, у ҳолда муаммолар бошланади.

Бундай мамлакат узоқ вақт гуллаб-яшнамайди ва мавжуд бўлолмайди. Бундан юз йил олдин ҳам уринишлар бўлган. Натижа маълум - давлатчиликни йўқотиш, Голодомор ва қатағон. Янги уринишлар ҳам худди шундай оқибатларга олиб келади”, - дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги вазият унинг мустақил давлат сифатида мавжуд бўлолмаслигидан далолат бериши маълум қилинган эди. Барак Обама маъмурияти қошидаги Давлат департаментининг АҚШ-Россия ишлари бўйича маслаҳатчиси Жеймс Карден маълум қилишича, 1991 йилда Украина мустақилликка эришганидан бери унинг бирин-кетин раҳбарлари ҳаётий кўпмиллатли давлат ярата олмади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг