20:37 / 25.02.2023
359

Украина Россия ва Беларусь билан чегарадаги миналанган майдонни кенгайтиради


Фото: Getty Images

Украина Олий Радаси мамлакатнинг Россия ва Беларусь билан чегаралари бўйлаб миналанган чизиқни кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Украина чегара хизматига таяниб, “РБК” хабар берди.

Украина—Россия ва Украина—Беларусь чегараси бўйлаб чизиқ энига 2 километргача кенгайтирилади. Бу миналанган ҳудуд бўлади”, — дейилади вазирлик Telegram каналида.

Бундан ташқари, Украина ҳарбийлари, Миллий гвардия жангчилари ва Миллий полицияси ходимларини чегара хизматига жалб қилиш тартибга солинган, шунингдек, “ҳарбий ҳолат даврида чегарачиларнинг мудофаа кучларининг умумий тизимидаги ўрни белгиланган”.

Беларусь чегарачилари чегара зонасининг Украина томонида “намойишкорона миналаниши” ҳақида бир неча бор баёнот берган.

2022 йилнинг 10 октябрида Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путин билан мудофаа доирасида мамлакат ҳудудига қўшма қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олганини маълум қилганди. Жорий йилнинг бошида республика ҳудудига Россиянинг янги куч ва техникаси келди. Икки давлат ҳарбийлари Беларусда Қуролли кучларнинг турли бўлинмаларининг қўшма машғулотларини ўтказмоқда.

Январь ойида Украинанинг Беларусь билан чегарадош Ровенский вилоятида окоплар қазила бошланди. Расмийларнинг айтишича, чегаранинг бутун периметри миналанган.



arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг