07:35 / 27.02.2023
139

Исроил террорчилар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни қабул қилди

Исроил террорчилар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни қабул қилди

Исроилда қонунчилик бўйича вазирлар комиссияси террорчилар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда бош вазир Бинямин Нетаняху ўзининг Twitter’ида маълум қилди

У террорчиларга қарши “тўхтатувчи омил” яратиш ва давлат тинчлигини кафолатлаш мақсадида хавфсизлик соҳасида фаолиятни давом эттиришга ваъда берди.

Бугун қонунчилик бўйича вазирлар комиссиясида вазир Бен-Гвир билан биргаликда террорчилар учун ўлим жазоси тўғрисидаги қонунни қабул қилдик”, — деб ёзади бош вазир.

Қонунга кўра, ўлим жазоси ирқчилик нияти ёки маълум бир жамоатчиликка нафрат мақсадида “қасддан ёки бефарқлик билан Исроил фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган” ҳар қандай одамга таҳдид солади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг