Германия ҳукумати НАТОнинг Европадаги энг йирик аъзолари – Германия, Франция ва Британия Киевни шу йил охирида Россия билан тинчлик музокараларини бошлашга ундаш учун «мудофаа шартномаси»ни кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, бир неча ойдирки, НАТО томонидан Украина учун эҳтимолий хавфсизлик кафолатлари масаласи бўйича муҳокамаларда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Германия Вазирлар Маҳкамаси вакилининг сўзларини 26 февраль, якшанба куни Reuters агентлиги келтирди.
«Бир неча ой давомида бу масала бўйича янги, аниқ» позиция йўқ эди, деди Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили.
«Яқинда канцлер (Германия) Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украина давлат раҳбари Володими Зеленский билан бўлиб ўтган учрашувида бу масала умуман роль ўйнамади», — деди у.
Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетаси 24 февралдаги хабарида НАТОнинг Европадаги энг йирик аъзолари Украина билан «мудофаа шартномаси» имкониятларини ўрганаётганини даъво қилганди.
Германия, Франция ва Буюк Британия Киевни Россия билан тинчлик музокараларини шу йил охирида бошлашга ундаш учун НАТО-Украина алоқаларини мустаҳкамлашни кўриб чиқмоқда, чунки Киевнинг баъзи Ғарб ҳамкорлари унинг бутун ҳудудини қайтариб олиш қобилиятига тобора кўпроқ шубҳа қилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)