07:17 / 01.03.2023
1 032

Путин янги қонунни имзолади: Европа кенгашининг 20 та халқаро шартномаси Россия учун кучини йўқотди

Путин янги қонунни имзолади: Европа кенгашининг 20 та халқаро шартномаси Россия учун кучини йўқотди

28 феврал санасида Россия президенти Владимир Путин кўплаб қонунларни имзолади. Улардан бири Европа кенгаши низоми ҳамда ташкилотнинг 20 та халқаро шартномаси Россия учун кучини йўқотгани тўғрисидаги қонун.

Жами 21 та ҳужжат денонсация қилинди, улар жумласида — терроризмга барҳам бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциялари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа хартияси, Европа ижтимоий хартияси ва бошқалар бор.

Путин, қолаверса, Россия томони жиноий жавобгарлик тўғрисидаги ЕК конвенциясини ҳам денонсацияловчи қонунга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 15 март куни Россия Европа кенгашини тарк этган, 16 март куни ташкилот Россияни расман аъзоликдан чиқарган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг