11:14 / 02.03.2023
300

Лукашенко Хитойнинг Украина бўйича «тинчлик режаси»ни қўллаб-қувватлади

Лукашенко Хитойнинг Украина бўйича «тинчлик режаси»ни қўллаб-қувватлади

Фото: Getty Images

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Хитойнинг Украинадаги уруш ҳақидаги позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Беларус «сиз илгари сурган халқаро хавфсизлик ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», деди у 1 март, чоршанба куни Пекинда Хитой етакчиси Си Жинпинг билан учрашувда.

Лукашенконинг Хитойга уч кунлик давлат ташрифи «янги, фавқулодда ёндашувлар ва оқилона сиёсий қарорларни талаб қилувчи оғир вақтда» бўлиб ўтмоқда, деб ёзади AFP ахборот агентлиги Беларус раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда. «Улар, биринчи навбатда, ғолиблар бўлмайдиган глобал қарама-қаршиликка тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган бўлиши керак», - дея қўшимча қилди Лукашенко.

Аввалроқ Лукашенко Пекинда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашган эди. 2 март куни ташриф чоғида Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши ва яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда, деб хабар беради dpa.

Бундан ташқари, Лукашенко ушбу ташриф натижасида Беларус иқтисодиётига Хитой сармояси киритилишига умид қилмоқда. «Биз Хитойда бизни қизиқтирган янги технологиялар билан танишмоқдамиз. Бу барча соҳаларга - биотехнологиядан тортиб миллий мудофаагача тааллуқлидир», деди у ташрифи олдидан Xinhua агентлигига. Хитой маълумотларига кўра, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошиб, 5 миллиард долларга етган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг