Россия армияси февраль ойининг сўнгги уч хафтасида Угледар шаҳрига қилган ҳужуми уруш давридаги энг йирик танклар жангига айланди ва бу тўқнашувда Россия армияси 130 дан ортиқ зирхли техникасидан айрилди. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.
The New York Times газетасининг Украина армияси вакиллари ва фронтдаги ўз мухбирларига таяниб ёзишича, сўнгги уч ҳафта ичида Украина Қуролли кучлари мудофаа қилаётган Угледарга ҳужум қилишга уринган. Бунинг натижасида Россия армияси 130 дан ортиқ зирҳли техникасидан айрилган. Украина қанча техника йўқотгани ҳақида маълумот берилмаган.
Украина армияси босқинчиларнинг зирҳли транспорт колонналарига нафақат совет услубидаги комплекслардан, балки Американинг танкка қарши Javelin тизимлари, М777 гаубицалари ва HIMARS ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда зарбалар берди, деб ёзади газета.
Украина армиясининг 72-бригада қўмондонининг сўзларига кўра, Угледар учун жанг ушбу урушдаги энг катта танк жанги бўлиб, унда Россия 130 дан ортиқ танк ва зирҳли транспорт воситаларини йўқотган.
Америка нашрининг баҳолашича, Москва уруш аввалида юзлаб танкларини йўқотишига сабаб бўлган хатони рус ҳарбийлари Угледар яқинидаги жангда ҳам такрорлаган. Яъни, Россия ҳарбийларининг техникалари яна колонна бўлиб чўзилиб ҳужумга ўтган ва Украина ҳарбийлари аввалдан тайёрланган пистирмалардан туриб, уларни битта-битта йўқ қилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)