18:38 / 04.03.2023
349

Қозоғистон ва Туркманистон аёллар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлатлар деб топилди

Қозоғистон ва Туркманистон аёллар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлатлар деб топилди

Қозоғистон ва Туркманистон Аёлларнинг глобал тинчлик ва хавфсизлик индекси (WPС Index) рейтингида 59 ва 60-ўринларни эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлатлар сифатида тан олинди.

Фото: Tengrinews

Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти (АҚШ) томонидан нашр этилган WPС индекси дунёнинг 170 та давлатидаги аёллар ҳолатига оид маълумотларни тўплайди.

Индексда Ўзбекистон 74, Тожикистон 85, Қирғизистон 97-ўринни эгаллаган.

WPС индексининг етакчилари Норвегия, Финляндия, Исландия, Дания ва Люксембург мамлакатлари бўлиб турибди. Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқдаги вазият эса энг катта ташвиш келтириб чиқармоқда.

Февраль ойида Numbeo таҳлилий хизмати жиноят даражаси бўйича давлатларнинг 2023 йилги рейтингини тузганди. Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг