мумкин
Бу жаҳон океани даражасининг кўтарилиши ва глобал иқлим ўзгариши билан таҳдид солмоқда. Энг асосий таҳдидлардан бири Амундсен денгизидаги «Қиёмат музлиги»дир. У эриганида океан сатҳи ярим метрга кўтарилиши мумкин.
Феврал ойи охирида Антарктида атрофидаги денгиз музлари майдони 1,79 миллион квадрат километрга қадар қисқарди. The Guardian нашри Тасмания Университети илмий ходими, Антарктика денгиз музларини тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи Уильям Ҳоббсга асосланиб хабар беришича, бу 44 йиллик сунъий йўлдош кузатувлари тарихидаги минимал даражадир.
Антарктида атрофидаги муз қатлами майдони мавсумга қараб ўзгариб туради: у жанубий яримшарда қиш тугаши билан сентябр ойида максимумга чиқади ва ёз якунида, феврал ёки март ойларида минимал даражага тушади.
2022 йили 25 февралга келиб Антарктида атрофидаги муз қатлами майдони 1,92 миллион квадрат километргача қисқарганди ва бу 1979 йилда бу ҳодиса сунъий йўлдош орқали кузатилиши бошланганидан буён минимал кўрсаткич бўлганди. Аммо 2023 йилда рекорд янгиланди: 25 февралга келиб денгиз музлари майдони 1,79 миллион квадрат километрни ташкил этмоқда.
Ҳоббснинг сўзларига кўра, сўнгги олти йил ичида уч марта янги минимал кўрсаткичлар қайд этилди. Шу билан бирга, фақат 2022 ва 2023 йилларда Антарктида атрофидаги муз қатлами майдони феврал ойи охирида икки миллион квадрат километрдан камроқ бўлган.
The Guardian’нинг ёзишича, Антарктида атрофида денгиз музлари эриши қитъа шельфидаги музларга тўлқинлар таъсирини кучайтиради, қитъа музлари эриши эса жаҳон океанида сув сатҳи кўтарилиши билан таҳдид солади. Амундсен денгизидаги Туэйтс музлиги эриши олимларнинг алоҳида хавотирларига сабаб бўлади. Уни «Қиёмат музлиги» деб аташади: у тўлиқ эриб кетса, жаҳон океанида сув сатҳи ярим метрга кўтарилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!