https://kun.uz/news/2023/03/06/rossiyada-safarbar-qilinganlarga-yordam-yigish-markaziga-ot-qoyildi
Новосибирскда сафарбар қилинганларга ёрдам йиғиш пункти ёниб кетди. Жамоат бирлашмалари ресурс марказидаги ёнғин 6 март, душанбага ўтар кечаси ўт қўйиш натижасида содир бўлган, деб хабар бермоқда «На ОбьГЭСе (Новосибирск)» Telegram-канали. Унинг маълумотларига кўра, номаълум шахслар марказнинг музей хонасига ойнани синдириб, ёнаётган мато ташлаган, шундан сўнг сигнал чалиниб, қўриқчилар ёнғинни ўчиришган.
Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. «НДН.Инфо» нашри шаҳар кенгаши депутати Светлана Каверзинага таяниб, ўз навбатида, ёнғин факти бўйича жиноий иш қўзғатилганини қайд этди.
«Яқинда ресурс марказида гуманитар ёрдам йиғилди ва фаоллар сафарбар қилинганлар учун камуфляж тўрларини тўқишаётган эди», деб ёзади «На ОбьГЭСе (Новосибирск)» канали. Шунингдек, у худди шу марказга ўт қўйишга уриниш тахминан бир ҳафта олдин ҳам кузатилганини, бироқ муваффақиятсиз бўлганини эслайди.
Сўнгги ойларда Россияда Украинага қарши урушга сафарбарлик фонида ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарлик бинолари бир неча бор ёқиб юборилди, бунинг натижасида жиноий ишлар қўзғатилди. Январь ойи охирида Марказий округ ҳарбий суди ана шундай ишлардан бири бўйича қарор чиқарди ва Владислав Борисенкони Нижневартовскдаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйгани учун теракт содир этганликда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!