date
views 923

Россия армияси Бахмутдан олдинга силжишда муаммоларга дуч келади

Фото: Picture Alliance

Россия армиясида Бахмутдан олға силжиш учун зарур бўлган механизациялашган кучлар етишмаяпти ва шаҳарга ҳужум қилишда қўлланиладиган тактик «ҳужум отрядлари» манёврли урушга қодир эмас, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботида.

Таҳлилчиларга кўра, Бахмутни қўлга киритгандан сўнг рус қўшинлари ғарбга - Константиновка томонга ёки шимоли-ғарбга - Славянск-Краматорск ўлкаси томон ҳаракатланиши мумкин.

ISW экспертлари фикрича, Россия қўмондонлиги ўз кучларини ҳужумнинг бир неча ҳудудларида тарқатиб юборган бўлса-да, «ҳеч бўлмаганда муваффақиятга эришиш имконияти»га эга бўлиш учун рус ҳарбийлари ушбу йўналишлардан бирига устувор аҳамият қаратиши керак.

Шу билан бирга, Украина кучлари иккала йўналишни ҳам сезиларли даражада мустаҳкамлади, дея таъкидлайди таҳлилчилар. Россиянинг ушбу йўллар бўйлаб олға силжишга ҳар қандай уриниши «жуда қимматга тушиши» мумкин, дейилади ҳисоботда.

Бахмутнинг эгаллаб олиниши Россия қўшинларига Украина шарқидаги муҳим шаҳарларни назорат қилишига йўл очади, дея маълум қилди Украина президенти Володимир Зеленский АҚШнинг CNN телеканалига берган интервьюсида, Киевнинг Бахмутни ҳимоя қилиш ва шаҳардаги позицияларни мустаҳкамлаш қарорини тушунтириб.

Украина томонининг фикрига кўра, Бахмутдан кейин рус қўшинлари узоқроққа - Краматорск ва Славянскка боришлари мумкин эди. «Шу боис йигитларимиз шу ерда турибди», – деди Украина давлати раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия армияси Бахмутдан олдинга силжишда муаммоларга дуч келади