00:57 / 09.03.2023
1 777

АҚШда таниқли христиан руҳонийси Исломни қабул қилди

АҚШда таниқли христиан руҳонийси Исломни қабул қилди

Америкалик таниқли католик руҳонийси Хиларион Хиги исломни қабул қилиб, ўз қарорини “исломга қайтиш” деб атади ва бу ҳолатни "уйга қайтишга ўхшайди” деди.

Калифорниялик руҳоний илгари православ мазҳабида бўлиб, 2003 йилда Антиохия православ ва 2007 йилда Шарқий католик черковига қўшилган. У Византия католик руҳонийси бўлиш учун Висконсинда, Сент-Назианздаги Муқаддас Тирилиш монастирини тамомлаган ва яқинда Калифорнияда Шарқий насроний монастирини ташкил этиш режасини эълон қилган эди.

Бироқ, ҳозирда Саид Абдуллатиф номи билан танилган Хиги ўз блогида шундай хабар қолдирди: "Ўнлаб йиллар давомида исломга турли даражада қизиқишни ҳис қилганимдан сўнг, ниҳоят шу йўлдан боришга қарор қилдим".

"Аммо бунинг учун жисмоний ҳаракат ва тартиб керак эди, чунки мен католик монастирида яшаганман. Сиз омма олдида руҳоний ва роҳиб, ёлғизликда эса мусулмон бўла олмайсиз”, деди у.

Абдуллатиф ўзининг динга қайтиши ҳақида "аслиятга қайтиш" эканини айтди ва Қуръони каримдан иқтибос келтирган ҳолда изоҳ берди:

«Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғонасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла». (Аъроф, 172-оят)

Собиқ руҳонийнинг исломни қабул қилгани ҳақидаги хабарга ижтимоий тармоқлар турлича муносабат билдирган, мусулмонлар унинг бу қарорини олқишлаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг