Фото: AP
Агар рус қўшинлари Бахмутни қўлга киритишга муваффақ бўлса, бу уларнинг Украина шарқидаги ҳужумининг якуни бўлади, чунки уларда Бахмутдан нарига ўтиш учун на жанговар куч, на қўшимча кучлар йўқ. Ушбу хулоса Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) навбатдаги таҳлилий шарҳида келтирилган.
Мутахассислар фикрига кўра, «Вагнер» ХҲК эгаси Евгений Пригожиннинг унинг ёлланма аскарлари бутун шарқий Бахмутни эгаллаб олгани ҳақидаги баёноти мавжуд визуал далилларга мос келади ва ҳозирда шаҳар ҳудудининг камида 50 фоизи «вагнерчилар» назорати остида.
Шу билан бирга, ISW таъкидлашича, у Россия армияси Бахмутдан ташқарида олдинга силжиш учун яхши жиҳозланган ва ўқитилган захираларга эга эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот топмаган.
Бундан ташқари, шарҳда айтилишича, Кремль ўз назорати остида Россиянинг «Газпром» давлат концерни орқали кўнгилли деб аталадиган янги қуролли тузилмани яратишга ҳаракат қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
