12:31 / 09.03.2023
642

Киев мэри Кличко россияликларнинг янги ракета зарбалари ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Киевга янги ракета зарбалари берилди, Святошинский туманида навбатдаги портлаш қайд этилди, деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram’да.

Ҳодиса оқибатида турар жой биноларидан бирининг ҳовлисида автомашиналар ёниб кетган, икки жабрланувчи бор, улар касалхонага ётқизилган.

«Ракета ҳужуми туфайли энергетиклар пойтахтда электр таъминотини авариявий тўхтатишди. Ҳозирда истеъмолчиларнинг 15 фоизга яқини электр таъминотидан маҳрум», - деди Кличко.

Бундан олдин Россия Украинага янги ракета зарбалари бергани хабар қилинганди.

Украина ОАВ Каспий денгизидан мамлакатнинг марказий ҳудудлари йўналиши бўйича ракеталар қайта учирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Днипро, Одесса шаҳри ва Одесса вилоятида портлашлар қайд этилди. Россия ракеталари Винница, Тернопил ва Хмелницкий вилоятлари устида аниқланган. Днипропетровск, Миколайив ва Одесса вилоятларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади.

Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Россия томонидан Скадовск ҳудудидан ракета учирилиши қайд этилган. Одесса вилояти ва Павлоградда ҳаво мудофаа тизими ишлаб кетди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг