date
views 1 049

Собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди

Собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди

Мурат Бектанов

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов январь воқеаларида айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 19 январдаги воқеалардан кейин президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Мурат Бектановни мудофаа вазири лавозимидан четлатиб, унинг ўрнига Руслан Жаксиликовни тайинлаган эди.

Кейинроқ давлат раҳбари Бектановни январь воқеаларида «қўмондонлик хислатларини кўрсатмагани» учун қаттиқ танқид қилади. Кўп ўтмай Бектанов қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил бошида Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида рўй берган, зўравонликка айланиб кетган намойишларни президент Қ.Тўқаев мустақилликнинг 30 йиллик тарихидаги энг мушкул вазият деб баҳолаган.

Қозоғистон раҳбарига кўра, зўравонлик ҳаракатлари аввалдан режалаштирилган ҳолда, ҳокимиятни босиб олиш мақсадида, хорижда тайёргарликдан ўтган жангарилар томонидан содир этилган.

Январь воқеаларида 238 нафар фуқаро ҳалок бўлгани очиқланганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди