16:16 / 09.03.2023
831

Россия ва Ҳиндистон савдоси Ғарб учун янги таҳдидга айланди

Россия ва Ҳиндистон савдоси Ғарб учун янги таҳдидга айланди

Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги нефть савдоси долларнинг узоқ муддатли ҳукмронлигига путур етказа бошлади, дея хабар беради Reuters.
Ғарб давлатлари 5 декабрда Россиядан нефти учун нарх чегарасини жорий қилганидан сўнг, ҳиндистонлик харидорлар рус нефти учун доллар ўрнига рубль ёки БАА дирҳамидан фойдаланганмоқда.
Муаллифлар таъкидлаганидек, Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан ва Европа Россия нефтидан воз кечганидан сўнг, Москва Ҳиндистонга қора олтиннинг асосий етказиб берувчисига айланди.
Можаро бошланганидан бери аксарият рус банклари санкцияга учраган бўлсада, ҳинд мижозлари ва россиялик етказиб берувчилар Россия нефти билан савдони давом эттириш ниятида, деди ҳинд манбаси.
Эслатиб ўтамиз, Украина можароси бошланганидан бир ой ўтиб, Халқаро валюта жамғармаси бош иқтисодчиси Гита Гопинатнинг айтишича, халқаро савдо блоклари бошқа валюталарга ўтиши сабабли Россияга қарши санкциялар доллар ҳукмронлигига путур етказиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг