21:05 / 11.03.2023
431

ВҲМ раҳбари: Россия қуролли кучлари Херсонни ўққа тутди

ВҲМ раҳбари: Россия қуролли кучлари Херсонни ўққа тутди

Россия қуролли кучлари Украина жанубидаги Херсонни ўққа тутди. Бу ҳақда Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Александр Прокудин Telegram’да ёзган.

Унинг маълумотларига кўра, Миколайивский шоссесида уч киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишлаётгани айтилади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Telegram’да ёниб кетган автомобиль ва унинг ёнида ётган жасадлар билан отишма оқибатлари акс этган кадрларни жойлаштирди.

Бундан олдин, феврал ойи охирларида ҳам Россия қўшинлари Херсонни ўққа тутганди.

Натижада беш киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жабрланган. Зарбалар турар жойлар, жамоат транспорти бекати ва муҳим инфратузилма объектларига келиб тушган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг