Италия ташқи ишлар вазири Aнтонио Таянининг айтишича, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари мамлакатга қўшин юбориш масаласини ҳеч қачон муҳокама қилмаган. Бу ҳақда вазир Radio24 эфирида гапирган.
«Мен бу ҳақда билмайман. Биз ҳеч қачон Киевга қўшин юбориш ҳақида гапирмаганмиз. Кеча иттифоқчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди — унда Украинага қўшин юбориш ҳақида ҳеч қачон гапирилмади», — дейди жаноб Таяни.
Шу тариқа, Италия ТИВ раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Ғарб давлатлари Украинага ўз қўшинларини юборишга яқинлашаётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Ғарб Украинага замонавий танкларни беришга қарор қилганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар