10:26 / 13.03.2023
633

Афғонистонда 22 ёшли қиз тўйи куни Калашников автоматида ўзини отиб ўлдирди

Афғонистонда 22 ёшли қиз тўйи куни Калашников автоматида ўзини отиб ўлдирди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида 22 ёшли қиз мажбурий никоҳ сабабли тўйи куни ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Маълум қилинишича, қиз 11 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида Калашников автоматидан ўзига ўқ узган. Ҳодиса Шайх Али туманидаги Турий қишлоғида содир бўлган. Маҳаллий манба қизнинг оиласи уни розилигисиз бир эркакка унаштириб қўйгани, шунинг учун ҳам тўй куни у ўз жонига қасд қилганини айтган.

Мажбурий никоҳ, оиладаги зўравонлик ва руҳий муаммолар Афғонистонда аёлларнинг ўз жонига қасд қилишининг асосий сабаблари сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Афғонистонда мажбурий никоҳ тақиқланганини маълум қилганди. Тақиқ асосида Қундуз вилоятида 50 ёшли эркакнинг 12 ёшли қизни мажбуран никоҳига олишига рухсат берилмаган. Ҳолат юзасидан айбдорлар қўлга олинган, улар суд жараёнини кутмоқда. “Толибон” тақиққа риоя қилмаганлар қонуний жавобгарликка тортилишини маълум қилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг