17:40 / 13.03.2023
1 080

Бахмут учун жанг: уруш ўчоғидаги вазият ҳақида маълумот берилди

Фото: Reuters

Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Сирский Бахмутдаги вазият ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда UNIАN хабар берди.

Донецк вилояти Бахмут атрофидаги вазият оғирлигича қолмоқда, чунки Россия армияси Украина қўшинларининг мудофаасини ёриб ўтишга уринмоқда.

Бахмут атрофидаги вазият оғир. ’Вагнер’ ҳужум отрядлари бир неча йўналишдан олдинга ўтиб, қўшинларимиз мудофаасини ёриб ўтган ҳолда шаҳарнинг марказий ҳудудларига киришга уринмоқда”, — деди у.

Сирскийнинг сўзларига кўра, оғир жангларда украиналик ҳимоячилар душманга катта талофатлар етказмоқда.

Артиллерия, танк ва бошқа қуроллар ёрдамида душманнинг шаҳарни эгаллашига тўсқинлик қилинмоқда. Шаҳар мудофааси давом этмоқда”, — деди у.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг