21:30 / 15.03.2023
876

“Россия аллақачон мағлуб бўлган”: Украина мудофа вазири фронтдаги вазият ҳақида гапирди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Фото: Украина президенти матбуот хизмати


Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига тайёргарлик кўришни бошлади: улар хандақлар қазимоқда ва истеҳкомлар қурмоқда. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексий Резников хабар берди.

Россия ҳарбийлари фронтдаги вазиятдан жуда яхши сабоқ олди, шунинг учун улар ҳимояга ўтди. Улар аллақачон хандақлар ва истеҳкомлар қазимоқда. Айтганча, Қримда ҳам шундай жараён кечмоқда”, — деди Резников.

Унинг фикрича, Россия Қуролли кучлари 2022 йилда Украина ҳарбийларининг Харков ва Херсон йўналишидаги ҳужуми пайтидаги мағлубиятларидан маълум хулосалар чиқарган. Вазирлик раҳбари Россиянинг бундай фаоллигини Украина ҳарбийлари учун яхши белги деб таърифлади.

Бу Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбийларининг қарши ҳужумига ишонишини ва бунга жиддий ёндашишини англатади”, — дейди вазир. Шунингдек, Резников бу воқеа Россиянинг урушдаги мағлубиятидан далолат беришини қайд этди.

Босқинчиларнинг ҳарбий мақсадлари дастлаб ҳужум, бир неча кун ичида эса Киевни эгаллаб олишдан иборат эди, кейин фаол мудофаага ўтишга ўзгарди. Улар аллақачон ютқазди. Бу қадам урушда мағлуб бўлишни англатади”, — дейди у.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг