Полша яқин кунларда Украинага тўртта МиГ-29 қирувчи самолётини топширади, дея хабар берди президент Анжей Дуда.
Келажакда Варшава Киевга ваъда қилинган қолган 12 нафар қирувчи самолётни ҳам беради, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда CNN телеканалига берган интервьюсида Варшава Киевга мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланишда бўлган бир қанча МиГ-29 қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эканини айтганди.
«Биз бу қирувчи самолётларни топширишга тайёрмиз ва ишончим комилки, Украина улардан дарҳол фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлади», — дея унинг сўзлари инглиз тилига таржима қилинган.
Словакия мудофаа вазири Ярослав Надь Facebook’да Украинага МиГ қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиш вақти келганини ёзган эди. Идора бошлиғининг сўзларига кўра, Полша бу йўналишда биргаликдаги ҳаракатларга тайёрлигини билдирган.
«Менимча, қарор қабул қилиш вақти келди», деди Надь. «Украинада одамлар ўлмоқда, биз уларга ҳақиқатан ҳам ёрдам бера оламиз», дея қўшимча қилди у ҳамда сиёсатга ўрин бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)