Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гаага Халқаро жиноий судини (ХЖС) мустақил мақомини йўқотганликда айблади. Бу ҳақда у Телеграмда ёзди.
«Халқаро суд мустақил мақомга эга эмаслигини, хориждаги хўжайиннинг буйруғини бажаришга шошилганини кўрсатди», — деган Қодиров.
Шунингдек, у мустақиллик ва холисликни йўқотишда бошқа ташкилотлар, жумладан, Европа Иттифоқи, НАТО ва БМТни ҳам айблади.
Эслатиб ўтамиз, Гаагада жойлашган Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Мария Лвова Беловони ҳибсга олишга ордер берганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар