![](https://storage.kun.uz/source/9/I5wzzydXbne8T5QSv22iTEJSD_WI1ZS3.jpg)
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Германия адлия вазири Марко Бушманнинг Россия президенти Владимир Путинни, агар у Германияга ташриф буюрса, ҳибсга олиш бўйича Халқаро жиноий суд (ХЖС) талабини бажариш нияти ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.
«Ажойиб. Халқаро ордер ижро этилиши керак. Бу жуда рамзий маънога эга: биринчи бўлиб Германия қаттиқ урғу беряпти: агар уларнинг юрисдикциясида «гумон қилинаётган Путин В.В.» пайдо бўлса, у дарҳол ҳибсга олинади. Украиналик болалар оммавий ўғирланиши ва уларга нисбатан тажовузкор зўравонлик учун», — деб ёзди Подоляк Twitter'да.
Бундан ташқари, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Путиннинг Россия кучлари томонидан эгаллаб олинган Мариуполга қилган сафарини қоралади. «Минглаб Мариупол оилаларининг қотиллиги ташкилотчиси шаҳар вайроналари ва оммавий қабрларни кўриб кетиш учун келди. Унда пушаймонлик йўқ», - деди Подоляк.
17 март куни ХЖС Владимир Путинни, шунингдек, Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берди. Улар ҳарбий жиноятларда, хусусан, украиналик болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда.
Москва Россиянинг ҳарбий босқинидан кейин Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларга алоқадорлигини рад этади. Россия Халқаро жиноий суднинг юрисдикциясини тан олмайди ва унинг ишида иштирок этмайди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)