22:15 / 20.03.2023
521

Россия Путинга ордер берганларнинг ўзини маҳкамага тортмоқчи

Россия Путинга ордер берганларнинг ўзини маҳкамага тортмоқчи

Россия Тергов қўмитаси Халқаро жиноят суди прокурори Карим Аҳмад Хон (Буюк Британия), шунингдек, судьялар Томоко Акане (Япония), Росарио Салваторе Айтали (Италия) ҳамда ва Серхио Херардо Угалде Годинез (Коста-Рика)ларга нисбатан жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

Аввалроқ улар Россия президенти Владимир Путин ва Болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берган эди.

«Жиноят таъқиби ноқонуний, чунки жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар йўқ. 1973 йил декабрдаги «Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга, шу жумладан дипломатия агентларига қарши жиноятларнинг олдини олиш ва бундай жиноятлар учун жазолаш тўғрисида»ги Конвенцияга мувофиқ, давлат раҳбарлари учун хорижий давлатлар юрисдикцияси амал қилмайди», – дейилади Россия Тергов қўмитаси баёнотида.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Аҳмад Хонга нисбатан Россия ЖКнинг 299 ва 360-моддалари (қасддан бегуноҳ шахсни жиноий жавобгарликка тортиш, шахсни оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда қонунга хилоф равишда айблаш, шунингдек, халқаро муносабатларни мураккаблаштириш мақсадида халқаро ҳимояга эга бўлган хорижий давлат вакилига ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш) билан, судьяларга нисбатан эса ЖКнинг 301 ва 306-моддалари (била туриб ноқонуний ҳибсга олиш, шунингдек, халқаро муносабатларни мураккаблаштириш мақсадида халқаро ҳимоядан фойдаланаётган хорижий давлат вакилига ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Халқаро жиноят суди Путин ва Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берган эди. Суд қарорига кўра, улар «Украинадан аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш билан боғлиқ уруш жиноятларида айбдор».


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Путинга ордер берганларнинг ўзини маҳкамага тортмоқчи