![](https://storage.kun.uz/source/9/59biHHkr0DK983Q62OqH2s5bJz50ZvwE.jpg)
Фото: Bloomberg
Япония бош вазири Фумио Кисида 21 март куни Украинага ташриф буюриш ниятида, деб хабар берди Япониянинг NHK телеканали ҳукумат вакилларига таяниб.
Япония ҳукумати раҳбари президент Володимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда. Ташриф ҳақида аввал хабар берилмаган.
Бундан олдин Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди.
22 жисмоний шахс ва учта ташкилот - "Иркут" самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси, "Авангард" Москва машинасозлик заводи ва "КамАЗ" активлари музлатилди.
Россия Федерациясига роботлар, радиоактив материаллар, шунингдек, ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газни қидириш ускуналари экспорти тақиқланди.
Бундан ташқари, рўйхатга портловчи моддаларни аниқлаш учун ускуналар, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналари киритилди.
Россияга вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиш тақиқланди. Экспорт чекловлари 49 та ташкилотга таъсир қилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар