18:10 / 21.03.2023
392

Россияда асирликка тушиш бўйича ишларга оид амалиёт ўзгартирилади

Россияда асирликка тушиш бўйича ишларга оид амалиёт ўзгартирилади

Фото: РИА Новости

Россия Олий суди ҳарбий жиноятлар бўйича ишлар юзасидан амалиётни ўзгартиради, деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Чиков ўзининг Telegram-каналида.

Унинг таъкидлашича, РФ Олий суди пленумининг янги қарори лойиҳаси ҳали эълон қилинмаган, аммо унинг баъзи бандлари оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган.

Хусусан, агар ҳарбий хизматчи «қатъий қаршилик кўрсатмаган» бўлса, энди ҳар қандай асирга олиш ихтиёрий таслим бўлиш билан боғлиқ бўлади.

«Ушбу талқин асирга олинган ҳар қандай ҳарбий хизматчи Россия Жиноят-процессуал кодексининг 144-145-моддаларига мувофиқ процессуал текширувдан ўтишини англатади», деб тушунтирди Чиков.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Россияда бўлинмани рухсатсиз ташлаб кетишга уриниш ва дезертирлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда.

Хусусан, «энди ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш бўйича жиноий иш ҳарбий хизматчи икки кундан кам муддатга ҳарбий қисмда бўлмаган ҳолатларда ҳам қўзғатилиши мумкин», деб таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячиси.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг