01:15 / 23.03.2023
204

Зеленский Ҳаркивга «Қаҳрамон шаҳар» фахрий унвонини берди

Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти Володимир Зеленский Ҳаркив шаҳрига «Украина қаҳрамон шаҳри» фахрий унвонини берди.

«Мен «Украина қаҳрамон шаҳри» фахрий мукофотини Ҳаркив мэри Игор Тереховга топширдим... Бу (шаҳар) давлатимизнинг бошқа шаҳарлари билан ёнма-ён мустақиллигимизни ҳимоя қилмоқда», деди Украина президенти.

Шунингдек, Зеленский Ҳаркивни рус босқинчиларидан ҳимоя қилишда қаҳрамонлик кўрсатган жангчиларга Богдан Хмелницкий, Даниил Галицкий ва «Жасорат учун» медалларини топширди.

Зеленский истеҳкомларни мустаҳкамлаш, инфратузилмани тиклаш, аҳолига ёрдам кўрсатиш ва Ҳаркив вилоятининг барча аҳоли пунктларини электр энергияси билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганини таъкидлади.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли кучларининг Бахмут йўналишидаги бўлинмаларига ташриф буюргани маълум бўлган эди. Зеленский аскарларга давлат мукофотларини топширди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг