![](https://storage.kun.uz/source/9/5UIp0vTNuhkhyZdLacUAmzW12JtAAXJd.jpg)
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари Креминнани озод қилишга яқин эди, аммо сўнгги ҳафталарда шиддатли жанглар пайтида Россия кучлари Украинанинг ушбу шаҳрига энг яқин позициялари устидан қисман назоратни тиклади.
Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазият бўйича навбатдаги шарҳида Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия кучларининг Луҳанск вилоятидаги Креминна яқинидаги олдинга силжишини баҳолади. Идора Луҳанск вилояти шимолидаги Креминна ва Сватово йўналишида март ойи бошидан бери давом этаётган шиддатли жангларга ишора қилди. Британия вазирлиги 23 март, пайшанба куни Twitter’да Россия Креминна яқинидаги йўналишлар устидан назоратни қисман тиклагани ҳақида хабар берди.
Лондонга кўра, баъзи ҳудудларда Россия кучлари бир неча километр олдинга силжишга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, Британия разведкаси маълумотларига кўра, жорий йил бошида Украина кучлари бу шаҳарни озод қилишга яқин турганди.
«Россия қўмондонлиги, ҳар эҳтимолга қарши, тепаликлар бўйлаб тайёрлаган мудофаа чизиғининг ғарбидаги хавфсизлик зонасини кенгайтиришга ва Оскил дарёси кўринишидаги табиий тўсиқни бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда», деб ҳисоблайди Британия Мудофаа вазирлиги. Бундан ташқари, идора Россия кучлари йирик логистика маркази ҳисобланган Купянскни қайтариб олишга ҳаракат қилади, деган тахминда.
Операцион нуқтайи назардан, Россиянинг Украина шимоли-шарқидаги ниятлари, эҳтимол, ҳали ҳам мудофаага тааллуқли, дея таъкидланади шарҳда. «Эҳтимол, қўмондонлик бу Украина армияси йирик ҳужум операцияларини ўтказиши мумкин бўлган секторлардан бири эканлигидан хавотирда», дея қўшимча қилди Лондондаги экспертлар.
Харкив вилояти шарқидаги Купянск Россия Қуролли кучлари томонидан Украинага қарши кенг кўламли урушнинг биринчи кунидаёқ эгаллаб олинди. Сентябр ойи бошида Украинанинг ушбу шаҳри озод қилингани ҳақида маълум бўлди. Луҳанск вилоятининг Креминна шаҳри 2022 йил апрелидан бери Россия Қуролли кучлари ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ЛХР» кучлари назоратида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)