date
views 75

АҚШ президенти: Хитой ҳали Россияга уруш учун қурол етказиб бермади

Фото: Reuters

Қўшма Штатлар Хитой ҳалигача Россияга Украинага қарши урушда фойдаланиш учун қурол етказиб бермаган, деб ҳисоблайди.

«Охирги уч ой давомида Хитой Россияга катта миқдордаги қурол-яроғ етказиб бермоқчи, деб эшитдим, - деди АҚШ президенти Жозеф Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида. - Улар ҳали етказиб берилгани йўқ».

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ва Канада Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади, деб таъкидлади Оқ уй раҳбари Канада парламентидаги нутқида.

Бундан ташқари, Вашингтон ва Оттава НАТО иттифоқчиларига содиқлигини таъкидлади. «Биз иттифоқимизни мустаҳкам ва бирдам ҳолда сақлаб қоламиз. НАТО ҳудудининг ҳар қаричини ҳимоя қиламиз», - деди Байден.

Москвага ташриф буюрган Хитой раҳбари Си Жинпинг Россиянинг Украинадан қўшинларини олиб чиқиб кетишига интилмайди, чунки бу Россия президенти Владимир Путинни янада заифлаштиради, Хитой эса уни ағдариб, Кремлдаги ҳокимиятни ўзгартиришдан манфаатдор эмас, дейди Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари Кристоф Ҳойсген.

Немис дипломати 21 март куни ZDF телеканалида Путин бу қарамликдан ўз мақсадлари учун фойдаланаётган Си Жинпингга ниҳоятда боғлиқ эканини айтди. Москвага келгач, Хитой раҳбари, аслида, Россия президентини «келаси йили қайта сайланиши» билан табриклади, деди Ҳойсген.

Унинг сўзларига кўра, Си Жинпинг Россияни жаҳон саҳнасида АҚШ, Европа ва халқаро қонунларга риоя қилишни ёқловчи бошқа демократик давлатларга қарши турадиган авторитар давлатлар лагерида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун, «у Путин заифлашишини хоҳлайди, Хитой томонида қатъий қолиши учун уни қўллаб-қувватламоқчи», дейди Ҳойсген.

Шу билан бирга, у СССРдаги қайта қуришни эслади ва Россияда ҳокимият ўзгарган тақдирда, ХХР номақбул деб ҳисоблаган Ғарбга бурилиш яна содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти: Хитой ҳали Россияга уруш учун қурол етказиб бермади