Россиянинг Бахмутга ҳужуми деярли тўхтаб қолди. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий разведкасига кўра, бу Россия ҳарбий кучларининг ҳаддан ташқари чарчаганидан далолат беради. Идоранинг кундалик разведка ҳисоботларидан келтиришича, Украина ҳам шаҳарни мудофаа қилиш пайтида катта йўқотишларга учраган.
«Москва учун вазият Россия Мудофаа вазирлиги ва «вагнер»чилар ўртасидаги таранглик туфайли янада оғирлашмоқда.
Россия ўз эътиборини Донбассдаги бошқа шаҳарларга – Авдеевкага (Бахмут жанубида) ва Кременная ва Сватово секторларига (шимолга) қаратяпти», – дейилади ҳисоботда.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус ҳарбийлари бу ҳудудларда фронт чизиғини барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
«Буларнинг барчаси шу йилнинг январ ойидан бошлаб ҳужумни бошлашга бўлган заиф уринишларнинг мудофаа схемасига қайтишига ўхшайди», – дейилади Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий разведкаси ҳисоботида.
Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Британия мудофаа штаби бошлиғи Энтони Радакин билан телефон орқали суҳбатда Бахмут йўналишида вазият энг қийин бўлиб қолаётганини, бироқ украиналик ҳарбийларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли вазиятни барқарорлаштириш мумкинлигини айтган эди.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳам жорий ҳафтада Бахмут яқинидаги ҳарбийлар билан кўришган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)