07:05 / 26.03.2023
311

Путин Арманистонга борса қамоққа олиниши мумкин

Путин Арманистонга борса қамоққа олиниши мумкин

Арманистон Конституциявий суди Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Рим статутида белгиланган мажбуриятларни мамлакатнинг асосий қонунчилигига мувофиқ, дея тан олди. Бу ҳақда 24 март куни арманистоннинг News.am нашри хабар берган.

Суднинг ҳал қилув қарори қатъий ҳисобланади ва у эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Энди Рим статути Арманистон парламенти томонидан ратификация қилиниши керак.

Арманистон ҳукумати Озарбайжонни Қорабоғ бўйича икки томонлама можаро пайтида содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мақсадида 2022 йил охирида Рим статутини тан олиш учун Конституциявий судга мурожаат қилган эди.

Низом 1998 йилда имзоланган, аммо Арманистон ҳозиргача уни ратификация қилмаган, чунки 2004 йилда Конституциявий суд шартнома мажбуриятларини ўша пайтда амалда бўлган мамлакат конституциясининг бир қатор қоидаларига зид деб тан олган.

Арманистон Конституциявий судининг қарори ХМКнинг Ҳаагадаги дастлабки тергов палатаси Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, Россия Федерациясидаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганидан бир ҳафта ўтиб маълум бўлди. Улар ҳарбий жиноятларда, хусусан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда гумонланмоқда.

Москва 2022 йил 24 февралда Россия ҳарбийларининг Украинага ҳужуми ортидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларга алоқадорлигини рад этади. Россия Халқаро суднинг юрисдикциясини тан олмайди ва унинг ишида иштирок этмайди. 2016 йилдан бери у суднинг фаолиятини белгилайдиган Рим статутининг иштирокчиси эмас. Ўз навбатида, ХЖС ҳарбий жиноятларни тергов қилиш ва жазолашда давлат раҳбарларининг дахлсизлигини тан олмайди.

Путин учун уни ҳибсга олишга берилган ХЖС ордери у Рим низомини ратификация ва ХЖС юрисдикциясини қабул қилган мамлакатларга энди кира олмаслигини англатади, чунки маҳаллий ҳокимият уни ҳибсга олишга мажбур бўлади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг