11:50 / 27.03.2023
308

Германия Россияни ядровий таҳдид ва қўрқитишда айблади

Германия Россияни ядровий таҳдид ва қўрқитишда айблади

Фото: Reuters

Германия ҳукумати Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган Беларусда ядро қуроли жойлаштирилишини танқид қилди. Бу ҳақда 25 март, шанба куни кечқурун Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили баёнотига таяниб, dpa агентлиги хабар берди. Берлинда Путиннинг сўзлари «ядровий қўрқитишнинг навбатдаги уриниши» деб аталди.

 «НАТОнинг қўшма ядровий миссиялари билан таққослаш нотўғри ва бу Россия томонидан эълон қилинган қадамни оқлай олмайди», — деди Германия ТИВ матбуот котиби. Германия ўзининг ядро қуролига эга эмас, аммо Америка ядровий каллаклари НАТО доирасида унинг ҳудудида жойлаштирилган. Шу билан бирга, Германия ҳукумати Беларус бир неча бор халқаро даражада ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштирмаслик мажбуриятини олганини эслатди.

Ўз навбатида, АҚШ маъмурияти Вашингтон вазиятни кузатишда давом этишини айтди. «Биз ўз ядровий кучларимизни жойлаштиришни тўғрилаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз, шунингдек, Россия ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлигини кўрсатувчи белгиларни ҳам кўрмаяпмиз. Биз НАТО иттифоқи доирасида жамоавий мудофаага содиқ қоламиз», — дея маълум қилди Пентагон матбуот хизмати.

Бир кун олдин Владимир Путин Россия Беларус ҳудудига тактик ядро қуролини жойлаштирмоқчи эканлигини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу Россиянинг ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мажбуриятларини бузмайди, чунки Москва уларни Беларус фойдаланишига бермайди. Шу билан бирга, Путин АҚШда ҳам Европадаги иттифоқчилари ҳудудида жойлаштирилган ядро қуроллари борлигини айтди. «Биз улар ўнлаб йиллар давомида қилган ишни қиляпмиз, холос», деди у.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Россияни ядровий таҳдид ва қўрқитишда айблади