Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди: шу ҳафта Ерга кучли тўлқин урилади

Дунё1 дақиқа ўқиш1K
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди: шу ҳафта Ерга кучли тўлқин урилади

Қуёш юзасида улкан “тешик” пайдо бўлди, у 31 март куни Ер томонга қуёшли шамоллар тўлқинини ҳайдаши мумкин. Бу ҳақда Science Alert хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, бу сўнгги вақтларда аниқланган иккинчи “тешик”. Яқинда Қуёшда Ердан 30 баравар каттароқ тожли “тешик” топилган. Эндиги тешикнинг ўлчами Ердан 18—20 баравар катта, бироқ у чиқарадиган қуёшли шамол бизга зарар келтирмайди.

Тожли “тешиклар” коинотга Қуёшдан қайноқ шамол чиқаради, бу эса сунъий йўлдошларга зарар етказиши ва Ерда қутб ёғдуларини келтириб чиқариши мумкин.

Олимларнинг фикрича, янги “тешик” Қуёш экваторига яқин нуқтада жойлашган. Тожли “тешиклар” жуда кенг тарқалган, лекин улар одатда Қуёш қутбларига яқинроқ жойда кўринади.

Олимларнинг фикрича, тожли “тешиклар” секундига 800 километрдан ортиқ тезликда жуда тез қайноқ шамолларни келтириб чиқариши мумкин.

“Ушбу тожли тешикнинг шакли унчалик ўзига хос эмас. Бироқ унинг жойлашуви қизиқ”, — дейди Лондон Университет коллежи фазо ва иқлим физикаси доценти Даниэль Вершарен. Унинг аниқлик киритишича, қуёшли шамол Ерга тахминан 31 март, жума куни кечқурундан 1 апрель, шанба куни эрталабгача етиб келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?