Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Қирғизистон фуқароларининг қалбаки паспортларини тайёрлаш канали аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg хабар берди.
«Ўш вилоятида туғилган, Қирғизистон фуқароси бўлган аёл ушланди. У «Исломий давлат» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг илтимосига кўра, Ўш идораларидаги алоқалари орқали террорчилик фаолиятида иштирок этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспортларини тайёрлаб бермоқчи бўлган», дейилади хабарда.
Гумонланувчининг уйида тинтув ўтказилганда Қирғизистон Республикаси фуқаросининг иккита паспорти топилган. Тергов уларнинг ҳақиқийлигини текширмоқда. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар