Дунёнинг қатор мамлакатлари томонидан киритилган санкцияларга қарамасдан Россияда ишсизлик ва инфляция рекорд паст даражада қолмоқда, деди Ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Владимир Путин.
Россия президенти нутқидан асосий баёнотлар:
- аҳоли реал даромадлари ўртача ўсиб бормоқда, бироқ айрим ҳудудларда бундай эмас. Уларнинг ўсиши тезлашиши керак, энг кам иш ҳақининг ошириш керак;
- йиллик инфляция март ойида 4 фоиздан пастга тушди ва баъзи ҳисоб-китобларга кўра, янада пасайишда давом этади. Инфляциянинг ҳаддан ташқари секинлашишига ҳам, тезлашишига ҳам йўл қўймаслик керак;
- Россияда ишсизлик рекорд даражада пастлигича қолмоқда, бироқ бу меҳнат бозоридаги барча муаммолар ҳал қилинган дегани эмас;
- Россия Федерациясида умр кўриш давомийлиги ошди, бу тенденцияларни қўллаб-қувватлаш керак;
- Россия иқтисодиётининг ўсиш траекториясига қайтиши бўшашмаслиги керак, ижобий тенденцияларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, бюрократия ва кечикишларсиз ҳаракат қилиш керак;
- санкциялардан энг кўп зарар кўрган тармоқларни, шу жумладан, автомобилсозлик саноатини тиклаш асосий мақсаддир;
- ўрта муддатли истиқболда санкциялар Россия Федерацияси иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ички талабнинг барқарор ўсишини таъминлаш зарур;
- ўтган ҳафтада хитойлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликнинг саккизта энг муҳим йўналиши, жумладан, молия секторидаги ҳамкорлик белгиланди;
- Волга-Каспий каналини чуқурлаштиришни якунлаш ва Азов-Қора денгиз ҳавзаси портларининг сиғимини ошириш керак.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар